Logo

Нобел мукофоти учун бериладиган пул миқдори оширилди

Bugun 09:551 daqiqa

Бу қарор мукофотнинг 125 йиллиги муносабати билан қабул қилинди. 2012-йилда жамғарма молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш дастури доирасида мукофотнинг пул миқдорини камайтирган эди. Шундан кейин эса мукофот суммаси бир неча марта оширилди.

Нобел мукофоти учун бериладиган пул миқдори оширилди © rte.ie

Нобел жамғармаси 2026-йилда ҳар бир йўналиш бўйича бериладиган мукофот миқдорини 1 миллион швед кронасига (тахминан 101 минг доллар) оширди. Эндиликда мукофот миқдори 12 миллион крона (тахминан 1,2 миллион доллар)ни ташкил этади. Бу ҳақда ташкилот ўз сайтида маълум қилди.

Бу қарор Нобел мукофотининг 125 йиллиги муносабати билан қабул қилинди. Мукофотлар илк бор 1901-йилда топширилган.

2012-йилда жамғарма молиявий ҳолатини мустаҳкамлаш дастури доирасида мукофотнинг пул миқдорини камайтирган эди. Шундан кейин эса мукофот суммаси бир неча марта оширилди.

«Мукофот миқдорини ошириш орқали биз Нобел мукофотининг узоқ муддатли аҳамиятини қўллаб-қувватлаймиз ва унинг молиявий қисмининг вақт ўтиши билан ўз қийматини сақлаб қолишини таъминлаймиз», — дейди жамғарма ижрочи директори Ҳанна Стёрне.

Нобел мукофоти швед ихтирочиси ва тадбиркор Алфред Нобел васиятига кўра таъсис этилган. У бешта йўналиш бўйича берилади: физика, кимё, физиология ёки тиббиёт, адабиёт ва тинчликни мустаҳкамлаш. Бундан ташқари, иқтисодиёт бўйича Нобел хотирасига бағишланган алоҳида мукофот мавжуд. Уни Швеция банки 1968-йилда таъсис этган ва биринчи марта 1969-йилда топширилган.

2025-йилда тўлиқ Нобел мукофоти миқдори 11 миллион швед кронаси (тахминан 1,17 миллион доллар)ни ташкил этган.

2026-йилда ушбу мукофот учун 287 номзод кўрсатилган: улардан 208 нафари шахслар, 79 таси эса ташкилотлар. Совриндорларнинг исмлари 5–12 октябр кунлари эълон қилинади.

Teglar

Mavzuga oid