Олий суд 9 ойда 101 та қарорни бекор қилди

22.10.2025 | 19:001 daqiqa

Ўтган 9 ойда маъмурий судлар 13 379 та ишни кўриб чиққан.

Олий суд  9 ойда 101 та қарорни бекор қилди

Ўтган 9 ойда маъмурий судлар томонидан 412 та ҳоким, 653 та солиқ, 525 та кадастр органларининг қарори ҳақиқий эмас, деб топилган. Ушбу даврда маъмурий судлар томонидан 13 379 та иш кўриб чиқилган. Натижасида 5 387 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.

Маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари устидан 5 396 та шикоят кўрилган. Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 326 та иш кўриб чиқилган.

Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 301 та қарор бекор қилиниб, 10 та қарор ўзгартирилган.

Кассация тартибида 1 077 та иш кўриб чиқилган. Биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган 165 та қарор бекор қилиниб, 8 та қарор ўзгартирилган. Тафтиш тартибида 1 249 та иш кўриб чиқилган. Қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 105 та қарор бекор қилиниб, 3 та қарор ўзгартирилган.

Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 101 таси бекор қилинган.

Teglar

Mavzuga oid