«Ўзбекистон темир йўллари» тизимидаги тендерларда 21 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Bugun 15:351 daqiqa

Тошкентда 21 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонун талаблари бузилгани аниқланиб, масъул ташкилотга нисбатан чоралар кўрилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» тизимидаги тендерларда 21 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди © prezident.uz

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан «Quyuv-mexanika zavodi» АЖ ўтказган тендер савдолари қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширилди.

Ўрганишлар натижасида, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимига кирувчи мазкур корхона томонидан ташкил этилган умумий қиймати 21 млрд сўмдан ортиқ бўлган 8 та танловда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Рақобат муҳитига таъсир

Хусусан, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.

Юқоридагиларга мувофиқ, Қўмитанинг ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан буюртмачи ташкилотга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.

Рақобат қўмитаси таъкидлашича, давлат харидларида қонун устуворлигини таъминлаш ва барча иштирокчилар учун тенг шарт-шароит яратиш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу эса давлат маблағларининг шаффоф ва самарали сарфланишини таъминлашга хизмат қилади.

Mavzuga oid