Ўзбекистонда 70 ёшдан кейин ота бўлганлар сони маълум бўлди
Статистика қўмитаси оталарнинг ёш тақсимотига оид батафсил маълумотларни тақдим этди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилда Ўзбекистонда 879 599 та
туғилиш қайд этилган.
Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида қуйидагича тақсимланган:
– 25 ёшгача — 97 917 нафар;
– 25–39 ёш — 718 798 нафар;
– 40–59 ёш — 62 246 нафар;
– 60 ёш ва ундан катталар — 638 нафар, шундан 70 ёшдан ошганлар — 48 нафар.
Маълумот учун: 2026 йил бошига келиб Ўзбекистон аҳолиси 38,2 миллион нафардан ошган бўлса-да, мамлакатда туғилиш кўрсаткичлари кетма-кет иккинчи йил пасайишда давом этмоқда. 2025 йилги рақамлар пандемиядан кейинги даврда илк бор 900 минглик чегарадан пастга тушгани билан диққатга сазовор. Ҳозирда мамлакатда фертиллик даражаси 3,3–3,5 атрофида сақланиб қолмоқда. Ота ёши бўйича кўрсаткичларда 25–39 ёшлилар энг фаол репродуктив гуруҳ бўлиб қолса, 70 ёшдан ошган оталар билан боғлиқ камёб ҳолатлар жамиятда демографик хилма-хиллик ва соғлом турмуш тарзига нисбатан қизиқишни оширмоқда.





