Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат +38 даражагача кўтарилади

Bugun 15:252 daqiqa

Ўзгидромет 4-8 май кунлари республика ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат +38 даражагача кўтарилади © vaqt.uz

Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Маълумотларга кўра, душанба куни кундузи республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида беқарор об-ҳаво шароити сақланиб туради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +23...+26 даража бўлади. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат +27...+32 даражагача кўтарилади.

5-7 май кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

8 майда республиканинг айрим жойларида, жанубий ва шарқий вилоятлардан ташқари, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

5-8 май кунлари ҳарорат аста-секин кечалари +17...+20 даражагача, кундуз кунлари +32...+35 даражагача, жанубда +38 даражагача кўтарилади.

6-7 май кунлари шамолда ва чўл ҳудудларда, 8 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 май ва 8 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. 4 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи +24...+26 даража бўлади, 5-8 майда аста-секин +30...+35 даражагача кўтарилади.

Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 8 майда шамол тезлиги 10-12 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid