«Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди

Bugun 13:591 daqiqa

Фуқаролар ташаббуслари 10,2 миллиондан зиёд овоз йиғди. 2026 йил 1-мавсумда мактаблар, йўллар ва бошқа объектларни таъмирлашга қаратилган 1996 та лойиҳа учун 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

«Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди

Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг 2026 йил биринчи мавсуми якунланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

1-мавсумда 1996 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 3 трлн 5 млрд 827 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Овоз бериш жараёни 11 мартдан 20 мартгача «Очиқ бюджет» портали орқали ўтказилди. Унда фуқаролар фаол иштирок этиб, жами 10 млн 284 мингта овоз берилди.

Лойиҳалар танловига жами 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, улардан 17 424 таси саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган. Якуний натижаларга кўра, 1996 та лойиҳа ғолиб деб эълон қилинди.

Ғолиб лойиҳалар орасида энг катта улушни ички йўлларни таъмирлаш ишлари ташкил этди — 868 та лойиҳа айнан шу йўналишга тўғри келади. Шунингдек, мактабларни таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш бўйича 566 та, соғлиқни сақлаш муассасаларини ривожлантириш бўйича эса 163 та лойиҳа танлаб олинган.

Teglar

Mavzuga oid