Logo

Украинадаги «Ўзбек палови №1» ресторани Россия ҳужуми оқибатида ёниб кетди

Bugun 21:201 daqiqa

Авиаҳужум вақти объектда ходимлар бўлмаган.

Украинадаги «Ўзбек палови №1» ресторани Россия ҳужуми оқибатида ёниб кетди © kollaj: Vaqt.uz

2 июль куни Россиянинг Киевга уюштирган кенг кўламли ҳужуми оқибатида Гарматная кўчасида жойлашган «Ўзбек палови №1» ресторани бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда украиналик журналист ва телебошловчи Константин Грубич ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди.

Авиаҳужум вақти объектда ходимлар бўлмаган. Ресторан ўз фаолиятини Гарматная кўчаси, 1-уй манзилидаги филиалда давом эттиришини билдирди.

Журналист ўзбек паловини айнан ўша ерда биринчи марта татиб кўрганини айтиб, муболағасиз уни энг яхшиси деб билишини урғулаган. Журналистнинг сўзларига кўра, у бу муассасага биринчи марта бир неча йил олдин «1+1 да нонушта» дастуридаги рукни учун «Grass» сериалини суратга олаётган пайтда ташриф буюрган. Шундан сўнг, у у ерга бир неча бор қайтиб борган ва ҳатто оиласини ресторанга олиб келишни режалаштирган, аммо бу ташрифни доимо кейинга қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда сотилаётгани ҳақида ёзган эдик.

Teglar