Вазир ва блогер суди: жараён бошланиши номаълум муддатга қолдирилди
Bugun 21:241 daqiqa
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов таниқли иқтисодчи ва блогер Отабек Бакировнинг постларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, ички ишлар органларига мурожаат қилган эди. 1 май куни ҳолат юзасидан Яшнобод туман судида бўлиб ўтиши кутилган мажлис кун тартибидан ўрин олмади ва номаълум муддатга қолдирилди.
Бакировнинг адвокати Файзулло Арслоновнинг сўзларига кўра, судя айни пайтда иш ҳужжатлари билан танишиб чиқмоқда ва жараён бўйича қўшимча хабар беришини айтган.
Vaqt.uz мухбири ишнинг бугунги тафсилотлари, шунингдек, томонларнинг позициясини олган ҳолда репортаж тайёрлади.
Teglar






