
Ўзбекистонда 9 ойда хизмат кўрсатиш лойиҳаларига 62,3 трлн сўм кредит ажратилди
Тижорат банклари томонидан 94 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш лойиҳалари учун кредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан 94,2 мингта лойиҳага қарийб 62,3 трлн сўм кредит маблағлари ажратилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, чакана савдода 19,2 мингта, маиший хизматда 5,5 мингта, таълим ва тиббиёт соҳаларида 2,8 мингта, умумий овқатланиш соҳасида 2,5 мингта, туризм билан боғлиқ йўналишларда 636 та ҳамда 16,6 мингдан зиёд бошқа хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилди.
Аввалроқ, 2025 йилнинг 9 ойлигида Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 722,1 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14 фоизга ошгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, 9 ой мобайнида ҳудудларда жами 47,3 мингга яқин янги савдо ва сервис объектлари ишга туширилиши натижасида 97,4 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.





