Logo

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай ҳароратда ўтади?

Bugun 13:251 daqiqa

Ўзгидромет 20-21 июнь кунлари мамлакат ҳудудларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай ҳароратда ўтади? © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланиши ҳисобига, маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Марказий ва шарқий вилоятларда ҳаво ҳарорати +31...+34 даража атрофида, жанубда +37...+40 даражагача бўлади – бу июнь ойининг иккинчи ярми учун иқлим меъёрлари атрофидадир.

Республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ва чўл зонасида ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво +39...+42 даражагача исийди.

Шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 19-21 июнь кунлари куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +31...+34 даража бўлади.

Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан 12-15 мергача кучаяди, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Teglar

Mavzuga oid