ЖЧ-2026. Дебютант Иордания Австрияга ютқазди
Осиё жамоаси дебютида тарихий голини урди.

Жаҳон чемпионатида J гуруҳида ҳам 1-тур баҳслари якунига етди.
Дебютант Иорданияга турнирдаги илк ўйинини Австрияга қарши ўтказиб, муносиб қаршилик кўрсатиш уринди, аммо якунда икки тўп фарқи билан имкониятни бой берди.
Али Олван иорданияликларнинг мундиаллардаги илк голи муаллифи сифатида тарихдан ўрин олди.
Аввалроқ гуруҳнинг биринчи ўйинида амалдаги чемпион Аргентина Мессининг ҳет-триги эвазига Жазоирни мағлубиятга учратганди.
ЖЧ-2026. J гуруҳи. 1-тур
Австрия — Иордания 3:1
16 июн. Санта-Клара
Голлар: Шмид (21), Ал Араб (76, автогол), Арнаутович (90+12, пеналти) — Олван (50).
Австрия — Шлагер, Пош, Линҳарт, Алаба (Данзо, 59), Мвене (Ваннер, 59), Зайвалд, Шлагер (Чуквуэмека, 59), Шмид (Виммер, 83), Лаймер, Забитцер, Калайжич (Арнаутович, 46).
Иордания — Абулайла, Насиб (Ар Росан, 81), Ал Араб, Абуалнади (Обайд, 72), Эҳсон (Ал Марди, 81), Ар Рашдон, Ар Равабдеҳ, Таҳа, Ал Факҳури (Азаизеҳ, 89), Ал Олван, Ат Тамари (Довуд, 88).
Огоҳлантириш: Забитцер (77).





