Logo

ЖЧ-2026. Англия голларга бой ўйинда Хорватия устидан ғалаба қозонди

Bugun 03:041 daqiqa

Кейн дублга эришди.

ЖЧ-2026. Англия голларга бой ўйинда Хорватия устидан ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионатида фаворитлардан бири Англия ҳам ўз юришини бошлади.

L гуруҳининг марказий ўйинида Англия сўнгги икки мундиал совриндори Хорватияни мағлубиятга учратди. Кейнинг дубли, Беллингҳэм ва Рэшфорднинг голларига хорватлардан Батурина ҳамда Муса жавоб қайтарди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Гана ва Панама ўзаро баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақт билан соат 04:00 да бошланади.

ЖЧ-2026. L гуруҳи. 1-тур
Англия — Хорватия 4:2

17 июн. Арлингтон
Голлар: Кейн (12 пеналти, 42), Беллингҳэм (47), Рэшфорд (85) — Батурина (36), Муса (45+5).
Англия — Пикфорд, Жеймс, Конса, Стоунз (Геҳи, 87), О'Райли, Андерсон, Райс (Рожерс, 72), Мадуэке (Сака, 72), Беллингҳэм (Спенс, 80), Гордон (Рэшфорд, 72), Кейн.
Хорватия — Ливакович, Шутало, Вушкович (Пашалич, 66), Гвардиол, Станишич, Модрич (Ковачич, 58), Пашалич (Крамарич, 79), Перишич, Сучич, Батурина (Влашич, 78), Муса (Матанович, 66).

Mavzuga oid

ЖЧ-2026. Англия голларга бой ўйинда Хорватия устидан ғалаба қозонди | Vaqt.uz