Logo

ҚҚСга ўтишнинг янги тартиби қандай қўлланади?

Bugun 09:291 daqiqa

Солиқ қўмитаси тадбиркорларнинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси бўлиши учун белгиланган янги тушум чегараси бўйича изоҳ берди.

ҚҚСга ўтишнинг янги тартиби қандай қўлланади? © Davlat soliq qo'mitasi

Солиқ қўмитаси тадбиркорларнинг ҚҚС тўловчиси бўлиши учун белгиланган чегаранинг оширилиши юзасидан изоҳ берди.

Президентнинг 26-майдаги фармони билан 2026-йил 1-июндан бошлаб кичик бизнес учун умумий солиқ режимига ўтишдаги чегаравий миқдор амалдаги 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмга оширилганди.

Солиқ қўмитасида таъкидланишича, январь-май ойларида айланмаси 1 млрд сўмдан ошган компаниялар ҚҚС тўлашга эски тартиб бўйича ўтади.

Июнь ойидан бошлаб эса унга айланма фақат 4,944 млрд сўмлик янги чегарадан ошгандагина ўтиш мумкин.

Қўмита маълумотига кўра, янги чегара ўзини ўзи банд қилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Шунингдек, ушбу фармон билан 2026-йил 1-июндан 2030-йил 1-январга қадар умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлар учун ихтиёрий равишда 6 фоизлик соддалаштирилган ҚҚС тартиби жорий этилади. Шу билан бирга, ушбу режимда фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини топшириш бекор қилинади.

Teglar

Mavzuga oid