Logo

Май ойида аҳоли энг кўп гўшт ва сут нархи қимматлашганини сезди

Ўзбекистонда май ойида сезилган инфлация пасайган бўлса-да, аҳоли асосан гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи маҳсулотлари нархлари ошганини қайд этди.

Май ойида аҳоли энг кўп гўшт ва сут нархи қимматлашганини сезди

2026 йил май ойида аҳоли томонидан сезилган инфлация апрель ойига нисбатан 0,8 фоизга пасайиб, 10,3 фоизни ташкил этди.Бу ҳақда Марказий банкнинг аҳоли ва тадбиркорлар орасида ўтказган сўровнома натижаларида маълумот берилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори инфлация Фарғона вилоятида қайд этилди — 12,2 фоиз. Энг паст кўрсаткич эса Навоий вилоятида кузатилиб, 7,9 фоизни ташкил этди.

1



Қимматлашган ва арзонлашган маҳсулотлар

Май ойида асосий турдаги товарлар ва хизматлар нархининг ошганлигини билдирган респондентлар улуши апрель ойига нисбатан камайган. Фақатгина бензин ва ёқилғи нархи қимматлашганини маълум қилганлар улуши кўпайган.

Мева-сабзавотлар, элект ва табиий газ нархини ошган деб ҳисоблаганлар улуши эса ўзгармаган.

2



Аҳоли гуруҳлари бўйича фарқлар

Сезилган инфлация даражаси турли ижтимоий гуруҳларда фарқ қилмоқда. Энг юқори кўрсаткич пенсионерлар орасида — 13 фоиз, энг паст кўрсаткич эса талабалар орасида — 8,9 фоиз бўлган.

3



Даромад даражаси юқори бўлган аҳоли орасида инфлацияни сезиш даражаси янада баланд бўлиб, ойига 30 млн сўмдан ортиқ даромадга эга гуруҳларда бу кўрсаткич 13,5 фоизни ташкил этган. Бироқ бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,2 фоизга пасайгани кузатилган. Даромадга эга эмаслар орасида эса 10 фоизни ташкил этган.

4



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар энг кўп коммунал хизматлар нархи ошишидан хавотирда эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Teglar

Mavzuga oid