2026-йилнинг уч ойида бюджетга қанча солиқ тушумлари келиб тушди?

Bugun 17:151 daqiqa

2026-йилнинг биринчи чорагида давлат бюджетига келиб тушган солиқ тушумлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга кўп бўлди.

2026-йилнинг уч ойида бюджетга қанча солиқ тушумлари келиб тушди? © stock

2026-йилнинг I чорагида Ўзбекистонда солиқ тушумлари барқарор ўсишни намоён этди. Ушбу даврда давлат бюджетига жами 63,6 трлн сўм солиқ маблағлари туширилиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошган. Таққослаш учун, 2025-йилнинг биринчи чорагида мазкур кўрсаткич 48 трлн сўмдан ортиқни ташкил этган эди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

Солиқ турлари кесимида энг катта тушум фойда солиғи ҳиссасига тўғри келди. Ушбу тур бўйича 20,4 трлн сўм йиғилиб, йиллик ўсиш 43 фоизни ташкил этди.

Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича тушумлар 12,5 трлн сўмга етди ва 27 фоизлик ўсиш қайд этилди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 10,7 трлн сўмни ташкил этиб, 15 фоизга кўпайди.

Шунингдек, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 6 трлн сўмга етди (17 фоиз), аксиз солиғи эса 4,6 трлн сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 1 фоиз бўлди.

Ер солиғи 2,8 трлн сўм (34 фоиз), мол-мулк солиғи 2,3 трлн сўм (11 фоиз) даражасида шаклланди. Айланмадан олинадиган солиқ (АОС) 0,6 трлн сўмга, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ эса 0,4 трлн сўмга етди. Сув солиғи бўйича ўсиш энг юқори — 82 фоизни ташкил қилди.

Солиқсиз тушумлар ҳажми эса 3,3 трлн сўмга тенг бўлди. Маълумот учун: солиқсиз тушумларга дивиденд тўловлари, бож, йиғим, жарима ва бошқа тўловлар киради.

photo_2026-05-07_16-04-40

Фото: Солиқ қўмитаси

Teglar

Mavzuga oid