Бўка туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сардор Исоқулов туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Бугун, 25 ноябр куни Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Сардор Исоқулов туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сессияда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этиб, Сардор Исоқулов номзодини Бўка туман ҳокими лавозимига тавсия қилди.
Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг қарори билан Сардор Исоқулов Бўка тумани ҳокими этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Сардор Исоқулов 1986 йили Тошкент вилоятида туғилган. У 2011 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Ўтган давр мобайнида Энергетика вазирлигида масъул вазифаларда ишлаган.
Сардор Исоқулов Бўка туман ҳокими лавозимига тайинлангунга қадар Паркент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гулистон шаҳрига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилганди.





