Жазони ўтаётган ёшларга «иккинчи имконият» берилади
Ўзбекистонда жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитишга қаратилган янги миллий лойиҳа ишга туширилади.

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларни жамиятга қайта интегратсия қилиш мақсадида янги ташаббус амалга оширилади. Президент қарорига мувофиқ, «Иккинчи имкон» номли ижтимоий реабилитатсия миллий лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.
Лойиҳа доирасида жазони ўтаётган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Хусусан, 2026-йил 1-июндан бошлаб Тошкент, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги муассасаларда ушбу дастур амалга киритилади.
Кейинчалик, 2027-йил 1-мартдан бошлаб мазкур тизим республиканинг барча ҳудудларидаги жазони ижро этиш муассасаларига кенгайтирилади. Бу орқали мамлакат бўйлаб қамровни кенгайтириш ва кўпроқ ёшларни қамраб олиш кўзда тутилган.
Лойиҳа доирасида ўқув курслари 8–12 ой давом этадиган интенсив дастурлар асосида ташкил этилади. Улар бевосита жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида ўтказилиб, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлади.
Шунингдек, курсларга ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ва айрим оғир жиноятларни содир этган ёшлар жалб қилинади. Улар нафақат касбий билимлар, балки хорижий тилларни ҳам ягона интенсив дастур асосида ўрганади.
Ўқув дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган иштирокчиларга электрон шаклда сертификатлар берилади. Бу ҳужжатлар уларнинг кейинги меҳнат фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.





