Logo

Қайси банкларда микроқарз ва автокредит фоизлари энг паст?

Марказий банк мамлакатдаги тижорат банклари таклиф қилаётган микроқарз ва автокредитларнинг янгиланган фоиз ставкаларини маълум қилди.

Қайси банкларда микроқарз ва автокредит фоизлари энг паст? © Foto: infinbank

Марказий банк мамлакатдаги тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини янгилади. 2026-йил 2-ноябр ҳолатига аҳолига ажратилаётган микроқарзлар бўйича ўртача ставка 27,6 фоизни, автокредитлар бўйича эса 21,8 фоизни ташкил этмоқда. Ўтган ҳафтада бу кўрсаткичлар мос равишда 27,9 ва 21,6 фоизни ташкил этганди.

Микроқарз ставкалари

Микроқарзлар бўйича энг паст ўртача фоиз ставкаси «Mikrokreditbank»да қайд этилган — 22 фоиз. Кейинги ўринларда «Asaka bank» — 22,8 фоиз, «SQB» — 23,8 фоиз, «Infinbank» — 24 фоиз ва «Trastbank» ҳамда «Asia Alliance bank» — 24,4 фоиз билан жойлашган.

«Milliy bank»да микроқарз ставкаси 24,7 фоиз, «Xalq banki» ва «Aloqabank»да 25,1 фоиз, «Universal bank»да 25,2 фоиз, «Agrobank»да 25,6 фоизни ташкил этмоқда. «Ziraat bank»да бу кўрсаткич 26,4 фоиз, «Poytaxt bank» ва «Kapital bank»да 27 фоиз, «OFB»да 27,4 фоизга тенг.

Юқорироқ ставкалар «BRB»да 29,3 фоиз, «Garant bank»да 29,8 фоиз, «Hamkorbank»да 30,3 фоиз ва «Apex bank»да 31,5 фоиз билан қайд этилган. «Ipoteka bank»да ставка 32,5 фоиз, «Anor bank»да 34,2 фоиз, «Davr bank»да 34,5 фоиз, «Tenge bank»да 34,9 фоиз ва «Ipak yuli bank»да 35,5 фоизни ташкил этмоқда. «Uzum bank»да бу кўрсаткич 38 фоиз, «AVO bank»да 39,9 фоиз ва «TBC bank»да 40,4 фоизга етган.


1

markaziy bank

Автокредит ставкалари

Автокредитлар бўйича энг паст ўртача фоиз ставкаси «Ipoteka bank»да — 18 фоиз. Кейинги ўринларда «Aloqabank» — 18,2 фоиз, «BRB» ва «Asaka bank» — 18,3 фоиз ҳамда «Apex bank» — 18,6 фоиз билан жойлашган.

«SQB» ва «Milliy bank»да автокредит ставкаси 21,2 фоиз, «Asia Alliance bank»да 21,3 фоиз, «Mikrokreditbank»да 21,5 фоиз ва «TBC bank»да 22,1 фоизни ташкил этмоқда.

«Ipak yuli bank»да ставка 22,2 фоиз, «Turon bank»да 22,3 фоиз, «Poytaxt bank»да 22,5 фоиз ва «OFB»да 23,1 фоизга тенг.

Бошқа банкларда автокредит ставкалари қуйидагича: «Trastbank» — 23,2 фоиз, «Garant bank» — 23,3 фоиз, «Davr bank» — 25,6 фоиз, «Hamkorbank» — 25,9 фоиз ва «Anor bank» — 29,2 фоиз.


2

markaziy bank

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги банк кредитларининг 45 фоизи ва депозитларининг 76 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани маълум қилинганди.

Teglar

Mavzuga oid

Қайси банкларда микроқарз ва автокредит фоизлари энг паст? | Vaqt.uz