Қирғизистон рекорд даражада инвестиция жалб қилди

Bugun 19:151 daqiqa

Жами 55 та лойиҳа халқаро молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланган.

Қирғизистон рекорд даражада инвестиция жалб қилди«Кабар» ахборот агентлиги | © «Кабар» ахборот агентлиги

Қирғизистон 2025-йилда донорлардан рекорд миқдорда – 981,3 миллион доллар жалб қилди. Бу маблағлар йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминоти, энергетика ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган, деб хабар берди «24.кг».

Евроосиё Барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси маълумотларига кўра, ўтган йил сўнгги 12 йил ичида энг муваффақиятли йил бўлган. Халқаро ташкилотлар мамлакатда 55 та лойиҳани молиялаштирган.

Маблағлар асосан икки шаклда келган:

имтиёзли кредитлар – 811,5 млн доллар (82,7 фоиз)

грантлар – 169,8 млн доллар (17,3 фоиз)

Асосий молиялаштирувчилар:

Жаҳон банки – 385,4 млн доллар

Озиё тараққиёт банки – 255,6 млн доллар

Европа тикланиш ва тараққиёт банки – 112,7 млн доллар

Маблағлар қуйидаги йўналишларга сарфланган:

иқтисодиёт ва бюджет қўллаб-қувватлаш – 273,2 млн доллар

тоза сув таъминоти – 201,4 млн доллар

энергетика – 92,4 млн доллар

қишлоқ хўжалиги – 77 млн доллар.

Teglar

Mavzuga oid

Қирғизистон рекорд даражада инвестиция жалб қилди | Vaqt.uz