Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ меъёри муддати узайтирилди

02.03.2026 | 14:481 daqiqa

Март бошида кутилган совуқ об-ҳаво сабабли аҳоли учун 500 метр кублик имтиёзли меъёр амал қилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ меъёри муддати узайтирилди

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган 500 метр кублик базавий меъёр 2026-йил 15-мартга қадар узайтирилди. Қарор Президент топшириғи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинди.

Имтиёзли меъёр муддати

Маълум қилинишича, «Ўзгидромет»нинг прогнозига кўра, март ойининг дастлабки 15 кунида ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати паст бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан аҳолини қўллаб-қувватлаш ва қўшимча молиявий юкни камайтириш мақсадида амалдаги имтиёзли меъёр муддати узайтирилди.

Амалдаги тартибга кўра, иситиш мавсуми даврида аҳоли учун ойига 500 метр куб табиий газ базавий тарифда етказиб берилади. Ушбу ҳажмдан ортиқ истеъмол қилинган газ эса оширилган тариф бўйича ҳисобланади. Шу боис, меъёрнинг узайтирилиши совуқ кунларда уй-жойларни иситиш харажатларини барқарор сақлашга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм иқлимига хос шамолли ва намгарчилик шароити март ойида ҳам иситишга бўлган талабни сақлаб қолади.

Аввалоқ Ўзбекистонда 1-мартдан газ нархи оширилгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб, тўловлар эски тарифда амалга оширилишини, бироқ 1-мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарганини маълум қилди.

Teglar

Mavzuga oid