Logo

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади

Bugun 10:551 daqiqa

Ташриф давомида энергетика, атом саноати, транспорт, қишлоқ хўжалиги ҳамда инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Россия Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади © prezident.uz

Россия Бош вазири Михаил Мишустин икки кунлик ишчи ташриф билан Ўзбекистонга келади. Ташриф давомида савдо-иқтисодий, инвестиция, илмий-техника ва маданий-гуманитар соҳалардаги Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 Энергетика соҳасида, жумладан, атом саноатида, шунингдек, саноат, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.

Маълумотларга кўра, Москва ва Тошкент бир қатор йирик инфратузилма лойиҳаларини, асосан энергетика соҳасида амалга оширмоқда. Буларга атом электр станцияси қурилиши, Россия газини етказиб бериш учун қувур линияси инфратузилмасини ривожлантириш ва Ўзбекистонга Россия электр энергиясини етказиб бериш режалари киради.

Бундан ташқари Мишустин, 17-июн куни очиладиган V Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу тадбир минтақадаги энг йирик иқтисодий платформалардан бири бўлиб, мамлакатнинг инвестиция салоҳиятини халқаро бизнес ҳамжамиятига намойиш этишга қаратилган. Россия Бош вазирининг Ўзбекистонга охирги ташрифи 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган эди.

Teglar

Mavzuga oid