Тошкентда журналистлар ИИБга олиб кетилди

23.10.2025 | 16:201 daqiqa

Тaftish.uz интернет нашри журналистлари ва видео оператори фуқаролар мурожаатини ўрганишга борганда ИИО ФМБга олиб кетилган.

Тошкентда журналистлар ИИБга олиб кетилди

Бугун, 23 октябрь куни Taftish.uz интернет нашри журналистлари Юнусобод тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб кетилган. Бу ҳақда нашр баёнотида келтирилган.

Қайд этилишича, журналистлар Маржона Эшқувватова, Азизибек Юлдашев ва нашрнинг видео оператори Улуғбек Маматқулов — фуқароларнинг расмий мурожаати асосида Тошкент шаҳри Юнусобод туманига журналистик текширув ўтказиш мақсадида борган. Шу пайт Юнусобод тумани ИИО ФМБнинг ўзини таништирмаган ходимлари томонидан «зўравонлик билан ва асоссиз равишда» ИИО ФМБга олиб кетилган.

«Жрналистлар фуқароларнинг расмий мурожаати асосида жойига чиққан. Шундай экан, бу воқеа — фуқароларнинг шикоятларида тилга олинган айрим мансабдор шахслар ёки давлат идоралари вакилларининг босими натижаси бўлиши мумкин», - дейилади баёнотда.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги расмий ахборот бермади.

Текширув жараёнида нашрга тегишли видео ва фото техника воситаларининг бир қисми синдириб ташланган, шунингдек, журналистларнинг қўл телефонлари ноқонуний равишда олиб қўйилган.

Teglar

Mavzuga oid