800 млн сўм пора талаб қилган фермер қўлга олинди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида фермер хўжалиги раҳбари 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
© DXX matbuot xizmatiСурхондарё вилоятининг Ангор туманида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбари ўз тасарруфидаги 7,7 гектар ер майдонини 1972 йилда туғилган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 800 млн сўм талаб қилган. Ушбу маблағнинг 520 млн сўмини аввалдан олгани аниқланган.
Ўтказилган тезкор тадбир
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фермер қолган 280 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани маълум қилинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан барча ҳолатлар ўрганилмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилояти Қўштепа туманида фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотишга уриниб, 20 минг АҚШ доллари ҳамда 100 миллион сўм талаб қилган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган эди.





