Logo

Asia Alliance Bank Майамида йирик халқаро банклар билан янги келишувларга эришди

Bugun 10:551 daqiqa

АҚШнинг Майами шаҳрида 28 сентябрдан 1 октябрга қадар жаҳон молия индустриясининг йирик тадбирларидан бири — SIBOS 2026 форуми бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг етакчи банклари, трансмиллий корпорациялари ва технологик компанияларининг қарийб 10 минг нафар вакили иштирок этмоқда.

Asia Alliance Bank Майамида йирик халқаро банклар билан янги келишувларга эришди

Форумда Asia Alliance Bank раҳбарияти бошчилигидаги делегация ҳам қатнашиб, банкнинг халқаро алоқаларини кенгайтириш ва мижозлар учун трансчегаравий ҳисоб-китоб имкониятларини яхшилашга қаратилган қатор музокараларни ўтказди. Учрашувлар натижасида банк бир вақтнинг ўзида бир нечта муҳим келишувларга эришди.

☑️ Германиянинг LBBW (Landesbank Baden-Württemberg) банки билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Келишув доирасида 7,5 млн евро маблағ жалб қилиниб, ушбу ресурслар Asia Alliance Bank мижозларининг ташқи савдо лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

☑️ Австриянинг Raiffeisen Bank International AG банки билан АҚШ долларида вакиллик ҳисобварағини очиш бўйича келишувга эришилди. Бу банк мижозларининг халқаро транзакцияларини янада тезкор ва ишончли амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради.

☑️ Беларуснинг Приорбанк банки билан Бош келишуви имзоланди. Ҳамкорлик ғазначилик ва молиявий операцияларни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.

☑️ Шунингдек, Буюк Британиянинг йирик халқаро молиявий гуруҳларидан бири Standard Chartered Bank билан махфийлик тўғрисидаги битим — NDA имзоланди. Бу томонларга банклараро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини батафсил муҳокама қилиш учун замин яратади.

SIBOS 2026 доирасида эришилган келишувлар Asia Alliance Bankнинг халқаро молия бозоридаги ҳамкорлар доирасини кенгайтириб, Ўзбекистон бизнеси учун янги молиялаштириш ва халқаро ҳисоб-китоб имкониятларини очмоқда.

Alliance Pay |Telegram| Instagram| aab.uz

Teglar

Mavzuga oid