Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилади

Bugun 11:552 daqiqa

Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир, кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилади © vaqt.uz

Ўзгидромет 16-17 март кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Жума куни кундузи Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даража атрофида, жанубида ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +17...+22 даража, кундуз кунлари +32...+37 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +39...+41 даражагача бўлади.

15-16 майда шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 20-22 метргача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 15-17 май кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда шаҳрида 15-16 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 майда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +32...+34 даража бўлади. 17 май – якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34...+36 даража бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади, 16 майда 10-12 метргача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Teglar

Mavzuga oid