Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

11.07.2025 | 12:205 daqiqa

Ўзбекистонда 12-15 июл кунлари об-ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда эса ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +33...+41 даража атрофида бўлиб, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 12 июлда айрим жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-июлда +20...+25 даража, 13-15 июлда +22...+27 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 12 июлда +20...+25 даража, 13-15 июлда +22...+27 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи 12 июлда +30...+35 даража, 13-15 июлда +33...+38 даража бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12 июлда кечаси +12...+17 даража, кундузи +25...+30 даража, 13-15 июлда кечаси +14...+19 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.

Teglar

Mavzuga oid