add

«Давактив»га янги директор тайинланди. Собиқ раҳбар иши терговда

Kecha 23:102 daqiqa

Давлат активларини бошқариш агентлигининг янг раҳбари этиб 39 ёшли Соҳибжон Муродов тайинланди.

«Давактив»га янги директор тайинланди. Собиқ раҳбар иши терговда

Ўзбекистон Президенти қарори билан Соҳибжон Ғофуржонович Муродов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод асадов маълум қилди.

Мазкур тайинловга қадар Соҳибжон Муродов «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, у меҳнат фаолияти давомида — 2017-2021 йилларда Ҳисоб палатаси етакчи инспектори, бош инспектори вазифасини ҳам бажарган.

Соҳибжон Муродов 1987 йилда туғилган, маълумоти олий. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, шунингдек, Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Ракат филиали жамғарма касса кассири сифатида бошлаган.

«Давактив»да тафтиш

Ушбу кадрлар алмашинуви «Давактив» фаолиятида юзага келган жиддий инқироз даврига тўғри келди. Январ ойи охирида Президент агентлик ва «Ўзбекнефтгаз» тизимида миллиардлаб сўмлик ўғирликлар аниқлангани, кенг кўламли текширувлар бошланганини эълон қилган эди. Хусусан, бозор қиймати 250 миллиард сўм бўлган ер участкаси ёпиқ аукцион орқали 120 миллиард сўмга сотиб юборилгани қаттиқ танқид остига олинганди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат активларини бошқариш агентлигининг собиқ директори Акмалхон Ортиқов юқорида келтирилган коррупцион ҳолатлар сабаб Президент томонидан қаттиқ танқид қилинган ва ишдан олинганди. Кейинчалик тарқалган хабарларга кўра, собиқ раҳбарга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати ва Комплаенс хизмати томонидан ревизия ишлари давом эттирилмоқда, тергов жараёнларига иқтисодий хавфсизлик бўйича мутахассислар жалб этилган.

Teglar

Mavzuga oid