add

Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тасдиқланди

Bugun 11:401081 daqiqa

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган йўриқнома божхона тўловларини режали тўлаш тартибини аниқ белгилаб берди.

Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тасдиқланди

12 декабрда «Даврий божхона тўловларини тўлаш графигини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу ҳужжат божхона тўловларини даврий равишда тўлашда қўлланиладиган графикни расмийлаштириш ва тақдим этиш тартибини белгилайди.

Йўриқномага мувофиқ, даврий божхона тўловлари графиги декларацияловчи шахс томонидан белгиланган ҳолларда божхона органига тақдим этилади. Хусусан, товарларни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштиришда тўловларни ҳар ойда ёки йилнинг ҳар чорагида амалга ошириш режалаштирилган бўлса, ушбу графикни тақдим этиш мажбурий ҳисобланади.

Шунингдек, божхона тўловларидан шартли озод этиш бўйича берилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугаб, вақтинча олиб киришнинг кейинги даврида даврий тўловларни амалга ошириш зарурати юзага келганда ҳам график расмийлаштирилади. Бу норма божхона органлари билан ҳисоб-китобларда аниқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган.

Агар божхона юк декларацияси қоғоз шаклда тақдим этилса, даврий божхона тўловлари графиги ҳам қоғоз кўринишида расмийлаштирилади. У А4 форматдаги варақларда тўрт нусхада тайёрланади. Биринчи нусха божхона пости учун, иккинчиси декларацияловчи шахс учун, учинчи ва тўртинчи нусхалар эса декларантга топширилади.

Йўриқномада белгиланишича, графикнинг ҳар бир нусхаси декларацияловчи шахс ҳамда божхона органининг мансабдор шахси томонидан тасдиқланиши шарт.

Teglar

Mavzuga oid