Эрон Яқин Шарқдаги Америка базаларининг ярмини вайрон қилди

Bugun 07:551 daqiqa

Трамп маъмурияти кутмаган зарба берилди: Эрон ракеталари ва дронлари АҚШнинг Яқин Шарқдаги 17 та муҳим объектига, жумладан, энг қимматбаҳо ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига жиддий талафот етказди.

Эрон Яқин Шарқдаги Америка базаларининг ярмини вайрон қилди

«New York Times» нашрининг хабар беришича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма амалиётлари бошланганидан бери Эрон томонидан йўлланган зарбалар натижасида камида 17 та Америка ҳарбий, дипломатик ва ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари зарар кўрган.

Энг қиммат йўқотишлар ва базалар

Зарар кўрган объектларнинг 11 таси ҳарбий базалар ёки қурилмалар бўлиб, бу АҚШнинг минтақадаги жами ҳарбий объектларининг қарийб ярмини ташкил этади. Энг катта молиявий йўқотишлар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳиссасига тўғри келди:

Қатар: Умм Даҳал ҳудудидаги қиймати 1,1 млрд долларлик эрта огоҳлантириш радиолокация станцияси ишдан чиққан.

THAAD тизими: Эрон АҚШнинг энг замонавий THAAD ракетага қарши мудофаа тизими элементларига ҳам аниқ зарба беришга муваффақ бўлган.

Баҳрайн: АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари Бешинчи флоти штаб-квартирасига берилган зарба миқдори 200 млн долларга баҳоланмоқда.

Дипломатик инқироз

Эроннинг ҳужумлари нафақат ҳарбий, балки дипломатик объектларни ҳам нишонга олди. Бунинг натижасида Дубайдаги консуллик, Кувайт ва Ар-Риёддаги элчихоналар вақтинча ёпилди. Ҳужумлар оқибатида жабрланганлар йўқ, бироқ АҚШ расмийлари Эрон урушга Трамп маъмурияти кутганидан кўра анча яхшироқ тайёргарлик кўрганини тан олмоқда.

Teglar

Mavzuga oid