Logo

Қозоғистон иқтисодиётни ривожлантириш учун 502 млн доллар миқдорда қарз олмоқчи

Bugun 14:551 daqiqa

Осиё тараққиёт банки Қозоғистонга 15 йил муддатга кредит ажратади. Маблағ мамлакат иқтисодиётининг бир нечта муҳим соҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Қозоғистон иқтисодиётни ривожлантириш учун 502 млн доллар миқдорда қарз олмоқчи © kapital.kz

Қозоғистон 2026-йил сентябр ойида 227,4 млрд тенге, яъни 502 млн доллар миқдоридаги қарз олиш тўғрисида битим имзолади.

Ушбу маблағлар ҳукуматнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш, транспорт инфратузилмаси, саноат, таълим ва бошқа устувор йўналишларни молиялаштириш имконини беради. Осиё тараққиёт банки томонидан Қозоғистонга тақдим этилаётган қарз 15 йил муддатга берилади. Бунда уч йиллик имтиёзли давр ҳам назарда тутилган. Фоиз ставкаси йилига 1,69 фоизни ташкил этади.

Молия вазири Мади Такиевнинг қўшимча қилишича, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш чораларини молиялаштириш зарурати туғилганда, Осиё тараққиёт банки каби халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш одатий амалиёт ҳисобланади.

Шунингдек, у мазкур битимнинг ратификация қилиниши мамлакат учун салбий ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг машинасозлик саноати импорт ҳисобига қийналиб қолганди.

Фарангиз Бобожонова

Teglar

Mavzuga oid