Logo

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида дизель, битум ва авиакеросин ишлаб чиқариш ошди

Bugun 20:251 daqiqa

Йил охирига қадар завод юкламасини 40 фоиздан 65 фоизга етказиш режалаштирилган.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида дизель, битум ва авиакеросин ишлаб чиқариш ошди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида (ФНҚИЗ) асосий технологик қурилмалар таъмирлангани натижасида дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 30 фоизга, битум 60 фоизга, авиакеросин эса 5 баробарга ошди. Бу ҳақда 5 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга нефть ва газ тармоғида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар юзасидан қилинган тақдимотда маълум қилинди.

Тақдимот давомида ушбу йирик лойиҳа доирасида заводда ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва уни молиявий соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилган.

Завод юкламаси 65 фоизга етказилади

Маълумотларга кўра, жорий йил охирига қадар Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш юкламаси 40 фоиздан 65 фоизга етказилади. Кейинчалик бу кўрсаткични янада ошириб бориш кўзда тутилган.
Келгусида заводни хомашё билан барқарор таъминлаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш ҳамда корхона қарздорлигини камайтириш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилади.

Давлат раҳбари соҳа мутасаддиларига йирик лойиҳаларни пухта ҳисоб-китоб ва аниқ молиялаштириш манбалари асосида олиб бориш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, тармоқ корхоналари фаолиятида самарадорликка алоҳида эътибор бериш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Teglar

Mavzuga oid