Logo

Марказий банк аҳолини сохта банклардан огоҳлантирди

Bugun 12:381 daqiqa

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки номидан тайёрланган сохта лицензия тарқатилаётгани айтилмоқда.

Марказий банк аҳолини сохта банклардан огоҳлантирди © Foto: Vaqt.uz

Марказий банк фуқароларни фирибгарлардан огоҳлантирмоқда.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Марказий банк номидан тайёрланган сохта лицензия тарқатилмоқда.

Марказий банкка кўра, тарқатилаётган сохта ҳужжатларда кўрсатилган «Олтин Ой Кредит» акциядорлик-тижорат банки мавжуд эмас

1

2


Шунингдек, Марказий банк ушбу ташкилотга ҳеч қандай лицензия расмийлаштирилмаганлигини маълум қилди.

«Фуқаролар va ташкилотларни бундай фирибгарлик ҳаракатларидан огоҳ бўлишга чақирамиз», — дейилади регулятор хабарида.

Маълумот учун, лицензияга эга банклар рўйхатини ушбу ҳавола орқали Марказий банкнинг расмий веб-сайтидан текшириб олиш мумкин.

Teglar

Mavzuga oid