
Мегаполис ёғдулари ва оддий тақдирлар: тунги Тошкент қандай яшамоқда? — фоторепортаж
Тошкент яна қор оғушида қолди. Бироқ, қишнинг аввалги рутубатли оқшомларида Vaqt.uz фотомухбири Жавҳар Чоршанбиева пойтахтимизнинг айрим гўшаларини фотожамланмага жамлаш учун айланиб чиқди.

Қишки оқшом пойтахтни ўзига хос декорацияга айлантиради. Шаҳар марказидаги театрлар ва ресторанларнинг ёрқин чироқлари фонида кечаётган ҳаёт ранг-баранг: кимдир замонавий автомобилида манзилга шошса, яна кимдир оиласи даврасида сайрдан завқ олмоқда.
Шу манзарага ҳамоҳанг тарзда, кўча четида ўз қўл меҳнатини таклиф қилаётган аёллар ҳам тунги шаҳарнинг ажралмас қисмига айланган. Фоторепортажимизда пойтахтнинг ана шу кўп қиррали — ҳашамат ва оддийлик уйғунлашган тунги қиёфаси акс этган.
Vaqt.uz фотомухбири Жавҳар Чоршанбиева пойтахт кўчаларини кезиб, тунги ҳаётнинг ушбу ранг-баранг манзараларини обйективга муҳрлади.









































Teglar






