Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасая бошлайди

12.09.2025 | 15:003 daqiqa

14 сентябрдан бошлаб салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат сезиларли даражада пасайиши мумкин.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат пасая бошлайди
Ўзбекистонга ҳафта охирида ҳарорат пасайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 12-13 сентябр кунлари мамлакатнинг асосий қисмида қуруқ ва нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даража, жанубий вилоятларда эса +37...+39 даражага етиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат +20...+25 даражагача пасаяди. Шимолий ва чўл ҳудудларИда шамол кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор. Якшанба куни республика бўйлаб ҳарорат пасайиб, кундузи +25...+30 даража, жанубий вилоятларда эса +33...+35 даражадан ошмайди. Тошкент шаҳрида жума куни ҳарорат +33...+35 даража, шанба куни +31...+33 даража, якшанба куни эса +27...+29 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол шарқдан эсиб, секундига 10–12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси пойтахтда ҳарорат +16...+19 даражада сақланади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам республикага салқин ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Кечаси ҳарорат +10...+15 даражагача, кундузи эса +20...+25 даражагача пасайиши мумкин. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Teglar

Mavzuga oid