Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +44 даражагача исийди
24–27-июн кунлари республика ҳудудларининг баъзи жойларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда шамол кучайиб, ёмғир ёғиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
© Vaqt.uz | Javhar ChorshanbiyevaЎзгидромет 24–27-июн кунлари Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 24 ва 26-июнда айрим жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 24 ва 27-июнда айрим жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, 24-25-июнда кундузи +33...+38 даража, 26-июнда +35...+40 даража, 27-июнда +37...+42 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 24-июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 25-27-июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 24-июнда айрим жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 24-26-июнда +20...+25 даража, 27-июнда +22...+27 даража, кундузи 24-25-июнда +33...+38 даража, 26-27-июнда +35..+40 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 24 ва 27-июнда айрим жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи +39...+44 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 24-июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 25-27-июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади, 24-июнда айрим жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, 24-25-июнда кундузи +33...+38 даража, 26-27-июнда +35...+40 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +24...+29 даража бўлади.





