Қирғизистон Франция билан миграция бўйича музокара олиб борди
Музокаралар давомида томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
© Fotolia / Gerhard SeybertҚирғизистон Меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазири ўринбосари Мирланбек Байгончоков Франция Республикаси Ички ишлар вазирининг иммиграция масалалари бўйича махсус вакили Патрик Стефанини билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, ушбу йўналишда ҳукуматлараро битим тузиш истиқболлари ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканини тасдиқлади ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.





