Logo

Қозоғистон Исроилга 500 минг тоннагача буғдой экспорт қилмоқчи

Bugun 08:001 daqiqa

Донни Озарбойжон ва Грузия орқали ёки Болтиқ денгизи портларидан Исроилга олиб бориш таклиф этилмоқда.

Қозоғистон Исроилга 500 минг тоннагача буғдой экспорт қилмоқчи © sputnik

Қозоғистон Исроил бозорига 500 минг тоннагача озиқ-овқат буғдойини етказиб беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Қуддус шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон-Исроил савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг ўнинчи йиғилишида маълум қилинди.

Тадбирда «Озиқ-овқат корпорацияси» миллий компанияси раиси ўринбосари Самат Тенбаев Қозоғистоннинг экспорт имкониятлари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, корпорация Исроил эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 200 минг тоннадан 500 минг тоннагача буғдой ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар тузишни кўриб чиқишга тайёр.

Экспорт ҳажмини ошириш йўналишида маҳсулотларни Озарбойжон ва Грузия орқали ўтувчи транспорт йўлаги, шунингдек, Болтиқ денгизи портлари орқали етказиб бериш таклиф этилмоқда. Қайд этилишича, Исроил ҳар йили 2 миллион тоннадан ортиқ буғдой импорт қилади ва бу Қозоғистон аграр экспорти учун муҳим бозор ҳисобланади.

Шу билан бирга, йиғилишда агросаноат мажмуини модернизация қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, Қозоғистон томони сув ресурслари чекланган шароитда Исроилнинг сув тежовчи суғориш тизимлари, оқова сувлардан қайта фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигини бошқаришда сунъий интеллектни қўллаш тажрибасини ўзлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Teglar

Mavzuga oid