Logo

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Bugun 21:151 daqiqa

Унинг ўрнига Олим Давлатов тайинланди.

Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан, Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фармонга кўра, Русланбек Қуролтоевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Teglar

Mavzuga oid