Шавкат Мирзиёев уруш қатнашчилари билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, уларни байрам муносабати билан табриклади.
Prezident matbuot xizmati | © Prezident matbuot xizmatiДавлат раҳбари Қуролли Кучлар Бош ҳарбий клиник госпиталида Акмал ота Акрамов, Вера Журавская, Ҳасанбой ота Халматов ва Владимир Алексейков билан суҳбатлашди. Президент фахрийларнинг саломатлиги ва ҳолидан хабар олиб, уларнинг уруш йилларидаги жасорати ҳамда меҳнатини алоҳида эътироф этди.
«Сизлар тарихнинг жонли гувоҳи, матонат тимсолисизлар. Сиздек табаррук инсонлар билан учрашиш, ўгитларингизни тинглаш бизга катта маънавий куч бағишлайди. Халқимиз сизлар билан ҳақли равишда фахрланади. Бугунги тинч ва озод кунлар, авлодларнинг бахтиёр истиқболи сизларнинг мислсиз фидокорлигингиз маҳсулидир. Сизларнинг ибратли ҳаёт йўлингиз ёшларимиз учун ҳақиқий матонат мактабидир», – деди Президент.
Президентнинг 16 апрелдаги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига давлат томонидан қўшимча эътибор ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, саломатликни тиклаш учун мамлакатдаги санаторийларга имтиёзли йўлланмалар ажратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Учрашув якунида фахрийлар Ўзбекистонда кексаларни эъзозлаш ва тарихий хотирани асраш борасида амалга оширилаётган ишлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди.





