UzQR олиш энди янада қулай: аризани онлайн юборинг
Тадбиркорларга замонавий ва қулай банк хизматларини тақдим этиш мақсадида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан UzQR олиш жараёни рақамлаштирилди. Энди тадбиркорларга QR-код олиш учун банк офисига бориш шарт эмас – барча жараённи Biznes 24/7 ilovasi орқали масофадан туриб амалга ошириш мумкин.

Янги имконият тадбиркорларга вақтни тежаш, тўловларни қабул қилиш жараёнини соддалаштириш ва савдо нуқтасида ҳисоб-китобларни янада қулай ташкил этиш имконини беради.
Ягона UzQR — турли тўловлар учун ягона ечим.
Тадбиркор битта UzQR орқали турли банклар ва тўлов иловаларидан келадиган тўловларни қабул қилиши мумкин. Бунинг учун бир нечта QR-код ёки қўшимча қурилмалардан фойдаланишга эҳтиёж қолмайди.
Шунингдек, QR орқали амалга оширилган тўловлар тадбиркорнинг банк ҳисобварағига тушади, барча операцияларни эса ягона платформа орқали кузатиб бориш мумкин. Натижада кассадаги ортиқча жараёнлар қисқаради, мижозларга хизмат кўрсатиш тезлашади.
Мижозлар учун ҳам қулайлик
UzQR орқали харидорлар ўзларига қулай бўлган исталган банк ёки тўлов иловаси орқали тўловни амалга оширишлари мумкин. Бу эса нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш билан бирга, тўлов жараёнини тез ва осонлаштиради.
UzQR’ни қандай олиш мумкин?
Бунинг учун тадбиркорга Biznes 24/7 иловасида бир нечта оддий қадамни бажариш кифоя:
Ягона QR → Ариза юбориш → Ҳолатини кузатиш → QR яратиш → Юклаб олиш
Бизнесни ривожлантириш банки рақамли хизматларни ривожлантириш орқали тадбиркорларнинг банк хизматларидан фойдаланишини янада соддалаштириш ва улар учун вақт ва харажатни тежайдиган ечимларни кенгайтиришда давом этмоқда.
Банк ахборот хизмати





