«Apex Bank»нинг бошқарув раисига янги ўринбосар тайинланди
Акмал Мансуров энди фаолиятини банкнинг раҳбарлари қаторида давом эттиради. Тайинловдан бир ҳафта аввал банк бошқарув раиси вазифасини бажарувчи ва унинг ўринбосари лавозимни тарк этганди.
© Foto: Asia Alliance BankАкмал Мансуров «Apex Bank» бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли қарор банк кузатув кенгашининг 12-ноябрдаги йиғилишида қабул қилинди.
Мансуров бунга қадар 2024-йилнинг февралидан бошлаб «Asia Alliance Bank» бошқаруви раиси ўринбосари бўлиб ишлаган. 2026-йил январда у бу лавозимдан озод этилганди.
Акмал Мансуров 1982-йилда туғилган. 2003-йилда Тошкент ирригация институтини (бакалавр), 2005-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура) тамомлаган.
Банк соҳасидаги фаолиятини 2003-йилда «Ўзсаноатқурилишбанк»да бошлаган. 2018-йилгача банкда турли лавозимларда, жумладан, Мирзо Улуғбек филиали бошлиғи бўлиб ишлаган.
2018–2020-йилларда «Art Wood Group» ва «Almus Companies» компанияларида молия директори бўлган. 2020-йилнинг июнидан «Asia Alliance Bank»да амалиётлар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 6-ноябр куни «Apex Bank» бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Олга Нуманова ва раис ўринбосари Шароф Икромов лавозимидан озод этилганди. Орадан кўп ўтмай Икромов «Garant bank» бошқаруви раиси ўринбосари сифатида таништирилганди.





