Logo

«Арманистон Ғарб томон юришда давом этса, Грузия тақдирига дуч келиши мумкин» — Медведев

Bugun 20:561 daqiqa

У Ғарб бир вақтлар Грузиядан Россияга қарши геосиёсий курашда фойдалангани, аммо 2008-йилдаги воқеалардан кейин Грузияни қўллаб-қувватлашдан воз кечганини айтди.

«Арманистон Ғарб томон юришда давом этса, Грузия тақдирига дуч келиши мумкин» — Медведев

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, агар Арманистон Ғарб билан яқинлашиш сиёсатини давом эттирса, мамлакатни Грузиядаги каби вазият кутиши мумкин. Бу ҳақда у РИА Новости нашрига берган интервюсида сўз очди.

Унинг таъкидлашича, Ғарб бир вақтлар Грузиядан Россияга қарши геосиёсий курашда фойдаланган. Аммо 2008-йилдаги воқеалардан кейин Ғарб Грузияни қўллаб-қувватлашдан воз кечган.

«Агар Арманистон Ғарб билан яқинлашиш бўйича ҳозирги сиёсатини давом эттирса, уни ҳам худди шундай оқибатлар кутиши мумкин», — дейди Медведев.

Унинг фикрича, Европа Иттифоқи ва АҚШ Арманистон аҳолисининг фаровонлигидан манфаатдор эмас. Агар Арманистон Россия билан қарама-қаршиликда Ғарб учун ўз аҳамиятини йўқотса, АҚШ ва Европа Иттифоқи аввал берган ваъдаларини бажармаслиги мумкин.

Медведев, шунингдек, Россия билан иқтисодий алоқаларнинг узилиши Арманистонда жиддий ички инқирозга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия урушга сафарбар қилганларнинг учдан икки қисми ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакат армияси ҳар йили фаол таркибининг деярли ярмини йўқотмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

«Арманистон Ғарб томон юришда давом этса, Грузия тақдирига дуч келиши мумкин» — Медведев | Vaqt.uz