Logo

«BRB Lizing» ўз фаолиятини бошлади

Bugun 11:252 daqiqa

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ таъсисчилигидаги ушбу МЧЖ бизнес учун янги молиявий имкониятлар яратмоқда. Тадбиркорлар ва аҳоли ўз бизнесини бошлаши ёки кенгайтириши учун қулай шартлар асосида молиялаштириш хизматларидан фойдаланиши мумкин.

«BRB Lizing» ўз фаолиятини бошлади

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан тадбиркорлар ва аҳоли учун янги молиявий имкониятлар яратиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Хусусан, шу кунларда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ таъсисчилигида янги «BRB Lizing» масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини бошлади.

Янги ташкил этилган «BRB Lizing» МЧЖ тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳолига замонавий асбоб-ускуналар, техникалар, транспорт воситалари ва бошқа асосий воситаларни лизинг ва бўлиб тўлаш шартлари асосида етказиб бериш орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган. Унинг ташкил этилиши муносабати билан Навоий вилоятида тадбиркорлар ва аҳоли учун мўлжалланган замонавий техника ҳамда кичик ускуналарнинг йирик кўргазмаси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқарилган турли хил илғор ускуналар намойиш этилиб, ташриф буюрувчиларга уларнинг имкониятлари яқиндан таништирилди. Тадбиркорлар ва аҳоли ўз бизнесини бошлаши ёки кенгайтириши учун қуйидаги қулай шартлар асосида молиялаштириш хизматларидан фойдаланиши мумкин.

Микролизинг ва лизинг хизматларининг шартлари:

Молиялаштириш миқдори: микролизинг доирасида 300 миллион сўмгача.
Муддати: 12 ойдан 84 ойгача.
Бошланғич тўлов (бадал): ускуна қийматининг камида 20 фоизи.
Йиллик фоиз ставкаси: бошланғич тўловга боғланган ҳолда 14 фоиздан 24 фоизгача (комиссия қарори билан белгиланади).

Жамиятнинг асосий вазифалари кичик ва ўрта бизнес вакиллари, шунингдек, ўз фаолиятини бошлаётган тадбиркорларга узоқ муддатли лизинг хизматларини кўрсатиш, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва аҳолига шахсий эҳтиёжлари ҳамда кичик бизнес учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни бўлиб тўлаш асосида ижарага ва лизингга бериш, халқаро молия институтлари ва донорларнинг имтиёзли маблағларини жалб этган ҳолда замонавий лизинг объектларини харид қилиш, лизинг объектларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, бу каби кўргазма ва тақдимотлар ҳозирги кунда республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ўтказилмоқда. Энг муҳими, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида кўргазма ҳудудининг ўзида кредит расмийлаштириш ва бошқа қатор замонавий банк маҳсулотларидан фойдаланиш имконияти ҳам яратилган.

Teglar

Mavzuga oid