Logo

«Капиталбанк» 50 миллион долларлик корпоратив облигацияларни муомалага чиқаради

Bugun 19:342 daqiqa

Облигацияларни сўндириш нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан хорижий валютада (АҚШ долларида) амалга оширилади.

«Капиталбанк» 50 миллион долларлик корпоратив облигацияларни муомалага чиқаради © Foto: server-service.uz

«Капиталбанк» АТБ умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари бўлган корпоратив облигацияларни очиқ обуна орқали жойлаштиришни режалаштирмоқда. Қимматли қоғозларнинг йиллик даромадлилиги 7 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.

2026 йил 29 октябрь куни бўлиб ўтган банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида мазкур қарор 100 фоиз овоз билан маъқулланган. Йиғилиш баённомасига кўра, ҳар бирининг номинал қиймати 100 АҚШ доллари бўлган жами 500 000 (беш юз минг) дона фоизли эгаси ёзилган корпоратив облигациялар чиқарилади.

Облигацияларни жойлаштириш шартлари

Қимматли қоғозлар ташкиллаштирилган қимматли қоғозлар бозорида олди-сотди битимларини тузиш орқали сотилади. Ушбу чиқарилишдаги облигацияларни жойлаштириш муддати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органи томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб 1 (бир) йил этиб белгиланди.
Жойлаштириш жараёни эмитент томонидан «Kapital Securities» МЧЖ инвестиция воситачисини андеррайтер сифатида жалб қилган ҳолда амалга оширилади. Мазкур облигациялар чиқарилиши бўйича таъминот тақдим этилиши кўзда тутилмаган.

Даромад тўловлари ва муомала даври

Маълумотларга кўра, қимматли қоғозларнинг муомала даври муомалага чиқарилган санадан бошлаб 731 (етти юз ўттиз бир) кунни ташкил этади.
Инвесторларга тўланадиган вознаграждение — купон (фоиз) даромади йиллик 7 фоиз ставкасида белгиланган.

Даромад облигациянинг номинал қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади ва эмитент томонидан ҳар бир купон даври учун тўлаб борилади. Битта купон даври 3 (уч) ойни ташкил этиб, муомала даври мобайнида жами 8 (саккиз) та купон даври кўзда тутилган.

Облигацияларни сўндириш нақд пулсиз ҳисоб-китоблар йўли билан хорижий валютада (АҚШ долларида) амалга оширилади.

Айни пайтда акциядорлар томонидан фақат чиқариш шартлари тасдиқланган. Облигацияларни амалда жойлаштириш жараёни ваколатли давлат органида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бошланади.

Teglar

Mavzuga oid