Logo

Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди

Bugun 16:231 daqiqa

Қўшни мамлакатнинг энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатди.  Энергетика вазирлигининг хабар беришича, ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан электр таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди © yandexmaps

Қўшни мамлакатнинг энергетика тизимида юз берган авария Марказий Осиё энергетика тизимига таъсир кўрсатди. Натижада Сурхондарё ва бошқа айрим вилоятларнинг электр таъминотида узилиш кузатилди, дея хабар бермоқда энергетика вазирлиги.

Маълумотларга кўра, Бишкек, Олмаота ва Душанбе шаҳарларида ҳам электр узилиши қайд этилган.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ диспетчерлик хизматлари маълумотига таяниб хабар беришича, ягона энергетика тизимида бир неча поғонали аварияга қарши автоматика тизими ишлаши оқибатида Республикамизнинг айрим ҳудудларида фавқулодда ўчишлар кузатилган.

«Айни пайтда мутахассислар содир бўлган носозлик сабабларини аниқлаб, унинг оқибатларини  бартараф этиш ишларини олиб боришмоқда. Тармоқларга навбатма-навбат кучланиш бериш ишлари амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот учун, сўнгги марта шунга ўхшаш вазият 2022-йил январ ойида содир бўлган, ўшанда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқлари электрсиз қолган.

Teglar

Mavzuga oid