Logo

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши айтилди

Bugun 21:321 daqiqa

Дастлаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларда, шунингдек, кўп квартирали турар жой биноларида иситиш тизими ишга туширилади.

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши айтилди © Foto: istockphoto.com

Тошкент шаҳрида 2026–2027 йилги иситиш мавсуми жорий йилнинг 9 ноябридан бошланади. Пойтахт ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларга иссиқлик бериш босқичма-босқич йўлга қўйилади.

9 ноябрдан бошлаб мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларда, шунингдек, кўп квартирали турар жой биноларида иситиш тизими ишга туширилиши белгиланган.

Иситиш учун тўлов иссиқлик таъминоти амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади. Уланиш санаси бошқарув компанияси томонидан имзоланган икки томонлама далолатномада қайд этилади. Агар хонадонларда иссиқлик бир маромда тақсимланмаса, бино ичидаги тизимларга масъул бўлган бошқарув компаниясига мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ҳокимликка кўра, иссиқлик тармоқларида авария ҳолатлари юзага келган тақдирда, Veolia Energy Tashkent компаниясининг 1347 ёки (71) 200-00-56 рақамли Call-марказига ҳамда @vet_pokazaniya_bot Telegram-ботига туну кун мурожаат қилиш мумкин.

Teglar

Mavzuga oid

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши айтилди | Vaqt.uz