Logo

Зеленский: Трамп «Patriot» ракеталари масаласида рози бўлди

Bugun 08:112 daqiqa

Украина раҳбари Ню-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси доирасида Доналд Трамп билан ўтказган музокараларининг натижасини маълум қилди.

Зеленский: Трамп «Patriot» ракеталари масаласида рози бўлди

Украина президенти Володимир Зеленский 25 сентябр куни Доналд Трамп унга «Patriot» ракеталарини ишлаб чиқариш учун лицензия бериш ниятида эканини маълум қилганини айтди. Бу ҳақда Украина раҳбари журналистларга йўллаган овозли хабарида билдирган.

«Аниқ келишувлар мавжуд. Президент Трамп мен билан сўнгги учрашувда шундай таъкидлади: «Ҳа, мен якуний қарорни қабул қилдим – Украина Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш учун лицензияларни олади», — деди у.

БМТ Бош ассамблеясидаги музокаралар

Маълум қилинишича, Зеленский ва Трамп шу ҳафта бошида Ню-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеяси доирасида учрашган. Ушбу музокараларда, Украина етакчисининг сўзларига кўра, томонлар «дипломатияга йўл очиши мумкин бўлган кескинликни пасайтириш қадамлари»ни муҳокама қилган.

«Шу билан бирга, жамоаларимиз Украинада Patriot тутувчи ракеталарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш устида ишлашда давом этаётганидан миннатдорман», — дея қўшимча қилган у ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ҳужумлар кўлами ва стратегик аҳамият

Киев анчадан бери иттифоқчиларини кўпроқ тутувчи ракеталар етказиб беришга чақириб, мамлакат ичкарисида «Patriot» ракеталарини ишлаб чиқариш учун лицензия олишга ҳаракат қилиб келади.

Киевга кўра, мазкур ракеталар Россиянинг баллистик зарбаларидан ҳимояланишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Зеленскийнинг аввалроқ қайд этишича, Россия Украинага қарата ҳар бир йирик ҳужумида 30 дан 40 тагача баллистик ракеталардан фойдаланади. Бундай кенг кўламли ҳужумлар ҳар ойда камида 3-5 марта амалга оширилади.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, «Patriot» тизимлари учун ракеталар ишлаб чиқариш лицензияси Украинага ҳозирги зарбаларни қайтаришда зудлик билан ёрдам бермаслиги мумкин, чунки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўп вақт талаб этади.

Teglar

Mavzuga oid

Зеленский: Трамп «Patriot» ракеталари масаласида рози бўлди | Vaqt.uz