add

21 январда Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?

Bugun 13:242 daqiqa

Эртага республика ҳудудларида ҳаво асосан ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёғингарчилик ва туман кузатилади.

21 январда Ўзбекистон бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилади?© Javhar Chorshanbiyeva

21 январ куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши, шамол тезлиги эса жойларга қараб кучайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -1 даража совуқ, +1 даража илиқ, кундузи +7...+9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ, Устюртда кечаси -17...-22 даража совуқ, кундузи -5...-10 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ, +2 даража илиқ, чўл ҳудуднинг шимолида -10 даража совуққача, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, кундузи +7...+12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Teglar

Mavzuga oid