
29 январ куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди
Синоптиклар эртага республика ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво, айрим жойларда қор ва туман кузатилишини маълум қилди.
© Javhar Chorshanbiyeva Ўзгидромет 29 январ куни Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини маълум қилди.
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3...-5 даража совуқ, кундузи -1 даража совуқ, +1 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ; Устюртда кечаси -17...-22 даража совуқ, кундузи -3...-8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, чўл ҳудудларда кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +3...+8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража совуқ, кундузи -2...-7 даража совуқ бўлади.
28-30 январ кунлари эса республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.





