Logo

Афғонистон Туркманистондан электр энергияси импортини кескин оширмоқчи

Bugun 19:091 daqiqa

Мамлакат томонидан қурилаётган электр узатиш линияси 1000 мегаваттгача электр энергияси импорт қилиш имконини беради.

Афғонистон Туркманистондан электр энергияси импортини кескин оширмоқчи

Афғонистон 500 кВли Шеберган–Алван–Дашт электр узатиш линиясини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу мамлакатга Туркманистондан 1000 мегаваттгача электр энергияси импорт қилиш имконини беради. Бу ҳақда Туркманистон вакиллари ва Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Барадар ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Лойиҳа Afghan Invest хусусий компанияси томонидан амалга оширилмоқда. У Шебергандан Алван–Даштгача электр узатиш линиясини қуриш ҳамда Алван–Дашт подстанциясини кенгайтиришни ўз ичига олади. Компания маълумотига кўра, қурилиш ишлари кейинги тўрт ой ичида якунланиши режалаштирилган.

Лойиҳа фойдаланишга топширилгач, Афғонистоннинг Туркманистондан электр энергияси импорт қилиш имкониятлари сезиларли даражада кенгаяди. Кутилишича, ушбу таъминот қарийб 6 миллион қишлоқ хўжалиги оиласини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади ҳамда мамлакат бюджетига йилига тахминан 42 миллион доллар даромад келтиради.

Teglar

Mavzuga oid